- Bosh sahifa
- Yangiliklar
Бугун 22 март, Маҳалла тизими ходимлари куни!
×
Жамиятда аҳоли осойишталиги ва қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалла институтининг роли катта.
Чинакам маънода халқ идораси, аҳоли мурожаатлари ва ташаббусларини дастлаб тинглайдиган, уларга зарур ёрдам кўрсатадиган, давлатнинг бу борадаги ҳар томонлама иштирокини ташкил этиб берадиган ижтимоий тузилма ходимларини, жонкуяр ва фидоий инсонларни ушбу байрам билан самимий қутлаймиз!
Туманимиздаги барча маҳаллалар ободлиги ва хавфсизлиги йўлида амалга ошираётган шарафли ишларингизда Сизларга куч-қувват, ғайрат-шижоатлар ва улкан зафарлар тилаймиз.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги