Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан туманимиз аҳлига ТАБРИГИ

×

 2021-03-20 17:55:20    71

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, қадрли дўстлар!

Азиз тумандошлар!

Кўклам нафа­си кўнгилларимизга беғубор ҳис-туйғу­лар уйғотаётган ушбу қутлуғ кунларда, бар­ча­миз тинч ва осойишта юртимизнинг яна бир қади­мий шодиёнаси - Наврўз умумхалқ байра­ми­ни кўтаринки кайфият, шоду хуррамлик билан кутиб олмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз аҳлини янгиланиш ва яшариш айёми, меҳр-оқибат, эзгулик, яратувчанлик ва гўзаллик рамзи, миллий қадриятларимиз тимсоли бўлган Наврўзи олам билан чин қалбимдан сами­мий табриклайман.

Мана шундай файзли, шодиёна айёмда барча туманимиз аҳлига юксак ҳурматим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Энг муҳими, ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган шундай қадриятларимиз борлигидан ғурурланиб, барчамизни шундай мунаввар кунларга, Наврўз айёмига, тинч-осуда ҳаётга, яхши кунлар роҳатини кўришга етказгани учун ҳар қанча шукроналар айтсак, арзийди албатта.

Наврўз байрами нафақат ўзбек халқининг, балки барча миллат ва элатларнинг ҳам севимли байрамига, халқлар дўстлиги ва биродарлигини мустаҳкамловчи воситага айланиб улгурган, десак янглишмаган бўламиз. Зеро, эзгулик рамзи бўлган бу байрам шунчаки оммавий тадбир эмас, балки турли миллатларга маънавий қувват берувчи, уларни бир-бирига жипслаштирувчи, улар қалбида муқаддас Ватан туйғусини мустаҳкамловчи бебаҳо қадриятдир.

Албатта, обод масканларга ҳар қанча байрамлар, тўйлар ярашади. Шу нуқтаи назардан туманимизда ҳам Наврўз айёмини қизғин ва муносиб кутиб олиш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, ҳар бир маҳалла ва гузарларда, кўча ва хиёбонларда олиб борилган ҳашарлар, гул-кўчат ўтқазиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари натижасида аҳоли манзиллари обод масканларга айланди.

Қадрли дўстлар!

Ҳаммамиз учун суюкли ва ардоқли Наврўз байрами билан барчангизни яна бир бор чин қалбимдан табриклайман!

Наврўз ҳар бир хонадонга, бутун туманимиз аҳлига тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин!

Барча эзгу ният ва мақсадларимиз амалга ошсин! Она Ватанимиз фаровон бўлиб, Жонажон юртимиз обод бўлсин!

Меҳрибон халқимиз доим соғ-омон, Наврўз айёми барчамизга муборак бўлсин!