Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 112 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яшариш фаслидаги йўқлов туман нуронийлари қалбларни яшартирди

×

 2021-03-20 17:14:18    147

PDF yuklash
Chop etish


Наврўз-замину борлиқнинг уйғонишини тараннум этади, юртга қут-барака олиб келади. Эзгуликка чорловчи янгиланиш айёми кўнгилларни яшартиради. 

Бу кун арафасида нуронийлар, бемор ва муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, кам таъминланган оилаларга саховат кўрсатиш анъанага айланган. 

Ўзбекистон туманида ана шу анъана давом эттирилган ҳолда нуроний отахону, кайвони онахонлар ҳолидан хабар олинди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги ҳокимлик вакиллари иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда 100 ёшни қаршилаб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган 26 нафар отахону-онахонларни хонадонларига йўқлаб боришди. 

Пиру бадавлатлар билан дилдан суҳбат қурилиб, айём билан қутланди. Вилоят ҳокими йўллаган табрикнома, вилоят ва туман ҳокимлигининг байрам совғалари топширилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати