Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ўтган Наврўз тантаналарида 30 нафар эҳтиёжманд, "Аёллар дафтари"га киритилган оила фарзандларига хатна тўйи ташкил этилди

×

 2021-03-20 05:14:51    71

PDF yuklash
Chop etish


Шарқона янги йилнинг бошланиши, меҳр-оқибат рамзи, бағрикенглик, саховат, тинчлик ва фаровонлик ифодаси, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўзи оламнинг ташрифи қалбларимизга олам-олам қувонч бахш этади. Табиат уйғониб, борлиқ ям-яшил тусга кираётган паллада, кўнгилда эзгу ниятлар куртак ёзаётган ана шундай фараҳбахш дамларда мазкур бебаҳо айёмни соғинганимизни теран англаймиз.

Минг йилликлар қаъридан ўтиб, ҳар йили юртимизда меҳмон бўлиб, нафасида барака олиб келадиган ушбу қадимий ва навқирон байрам Ўзбекистон туманида ҳам кенг нишонламоқда. 

Наврўз- меҳр-оқибат, хайру саховат байрами ҳамдир. 

Яйпан шаҳридаги “Роҳат” тантаналар мажмуасида ташкил этилган Наврўз шодиёнасида 30 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев барчани айём билан табриклаб, шарқона йилбоши барча соҳалар учун қут-баракали бўлишини тилади. 

Тўй болаларни ақлли ва зукко, юрт корига ярайдиган, эл хизматига камарбаста бўла оладиган азамат ўғлонлар бўлишига ният билдирди.

- Наврўзи оламнинг қадами юртимизга, туманимизга қутлуғ ва баракали келсин! Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга, сизлар орқали барча туманимиз аҳлига сиҳат-саломатлик, бахт, омад, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, файз ва барака тилайман. Барча эзгу ният ва мақсадларимиз амалга ошсин. Тўй болаларимиз комил инсон, юрт корига ярайдиган қобил фарзандлар бўлиб улғайишсин, - деди туман ҳокими ўз табрик сўзида. 

Туман ҳокимлиги томонидан 30 нафар хатна тўйи ўтаётган болажонларнинг ҳар бирига велосипедлар, футбол тўплари, уларнинг ота-оналарига эса эсдалик совғалари тортиқ қилинди.

Туман маданият бўлими ходимлари, 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоалари, ёш ва умидли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига байрамона завқ улашди. 

Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи Илхом Иброхимов ижросидаги шўх куй-қўшиқлар барчани даврага чорлаган бўлса, сўз устаси Ғайрат Ахмедовнинг чиқишлари тадбирга янада файз бағишлади.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбир болажонларнинг бир умр ёдида муҳрланиб қоладиган бўлди.

Байрам шодиёналари тумандаги барча ҳудудларда, қишлоқ ва маҳаллаларда ана шундай кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати