Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Аёллар ва ёшлар дафтари" киритилганларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар бугун “Кичик Тагоб” маҳалласида давом этди
2021-03-19 15:02:25 192
Хотин-қизлар ва ёшларга бўлган эътибор жамият маънавий юксалиш даражасини белгиловчи омиллардан саналади. Бу соҳада Ўзбекистон туманида белгиланган тадбирлар “маҳаллабай” тизими асосида изчил давом этмоқда.
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашев "Кичик Тагоб" маҳалла фуқаролар йиғинида ана шу дафтарга киритилган хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади.
"Кичик Тагоб" маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар дафтари"га 36 нафар хотин-қизлар, "Ёшлар дафтари"га эса 19 нафар ёшлар вакиллари рўйхатга олинган.
Шохсанам Мамадалиеванинг 2 нафар фарзанди бор. Тўнғич фарзанди бетоблиги боис, навбатдаги курс даволатиш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Ўғилхон Хамидхонова Фарғона давлат университетининг 4-босқич талабаси. - Хозирда амалиётга чиққанмиз. Мурожаатимга асосан, қишлоғимиздаги 6-мактабга ўриндошлик асосида 0,5 штатга психолог вазифасига ишга қабул қилишган, раҳмат. Энди, олийгоҳни тамомлашим билан шу мактабда доимий иш ўрнига эга бўлишни истайман, - дейди “Ёшлар дафтари”даги Ўғилхон.
Махлиё Зохидова ва Гулсора Юсуповаларнинг ўз томорқаларида субсидия асосида иссиқхона ташкил этиш борасидаги мурожаатларига асосан, хонадонларига бориб ўрганиб, хулоса тақдим этиш ва амалий ёрдам бериш вазифаси туман бандликка кўмаклашиш маркази мутасаддиларига топширилди.
“Ёшлар дафтари”даги Сардорбек Хакимовнинг учрашувда иштирок этаётган онаси ўғлининг доимий бандлигини таъминлашда амалий кўмак сўради.
Тўхтахон Одилованинг эса ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаш истагига асосан, “Moderna cement Industries” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига ишга жойланадиган бўлди.
Аёллар ва ёшларнинг шу каби ҳар бир мурожаат ҳамда таклифлари алоҳида назорат ойнасига олинди. Мурожаатларнинг аксарият қисми учрашув чоғида ҳал этилган бўлча, бир қисмининг ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича масъул мутасаддиларга тезкор ва аниқ вазифалар берилди.
Ҳуқуқий кўмак олишни истаган аёлларга бевосита шу ернинг ўзида туман Адлия бўлими раҳбари томонидан зарурий ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Туманда "Аёллар ва ёшлар дафтари"даги фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом этмоқда. "Маҳаллабай" тизими асосидаги бу каби учрашувлар эса ана шу тадбирларнинг самарадорлигини янада ошишига хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати