Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 60 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЖАМИЯТДА ҚОНУН ВА АДОЛАТ ТАМОЙИЛЛАРИНИ БАРҚАРОР ТУТИШ КАФОЛАТИ

×

 2021-03-15 21:39:00    58

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифадир.

Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2021 йилда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилиши лозим бўлган ислохотлар ва саъй-харакатлар янада қатъий мазмун-моҳият билан изчил давом эттирилишини билдириб, жорий йилдан «бир суд - бир инстанция» тамойили жорий этилиши алоҳида таъкидланди.

2021 йилдан бошлаб фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги 3 та судлар битта суд сифатида бирлаштирилди. Бу янгилик ахоли ва тадбиркорларга катта қулайликларни яратди.

Суд мухокамасига қадар судда ишларни дастлабки эшитиш амалиёти янги тартиб сифатида жорий этилди. Бунда ишни тўхтатиш ёки тугатишга асос етарли бўлса, суд ишни аввалгидай тергов ёки прокурорга қайтармасдан, ўзининг якуний қарорини қабул қилади.

Бунда, туманлараро, туман (шахар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Олий суднинг судлов хайъатлари томонидан апелляция тартибида, апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Олий суднинг судлов хайъатлари томонидан кассация тартибида, Олий суд судлов хайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суд раиси, Бош прокурор ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш белгиланди.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексида биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш муддати 10 кундан 20 кунга, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича апелляция шикоятларини бериш муддатлари 20 кундан 1 ойга қадар узайтирилди. Судларга кассация тартибида шикоят беришнинг 6 ой бўлган муддати 1 йил этиб белгиланди.

Навбатдаги кутилаётган янгилик - жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати жазони ижро этиш муассасаларидан янги ташкил этиладиган инсонпарварлик комиссияларига ўтказилади. Мазкур комиссиялар ўз номи билан инсонпарварлик тамойилига асосланиб ишлайди ва халқнинг ишончини оқлайди.

Инвесторлар ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш мақдадида Олий судда инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича махсус судлов таркиби ташкил этилади. Эндиликда инвесторлар, ўз хохишига кўра, низони ҳал қилиш учун тўғридан-тўғри Олий судга мурожаат қилиши мумкин.

Суд тизимида рақамлаштириш янада кенгайтирилиб, фуқароларимизга суд биносига келиб юрмасдан, «онлайн» тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилди. Шунингдек, фуқаролар ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориши мумкин.

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида ўз танлаган тараққиёт йўлидан олға силжимоқда. Хуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамияти шаклланишида суд ислохотлари алохида ўрин тутади. У давлатимиздаги уч забардаст ҳокимиятнинг бири сифатида, фуқароларимизнинг ҳуқуқлари, эркинликлари дахлсизлиги, қонун олдида барчанинг баробарлиги, мамлакат манфаати ва эл фаровонлиги йўлида қабул қилинаётган қонунлар ва ижронинг Конституцияга мувофиқлигини таъминлаш - бир сўз билан айтганда жамиятда қонун ва адолаттамойилларини барқарор тутиш кафолатидир.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ташаббуслар, фуқароларимизнинг одил судловга эришиш даражаси юксалтириб, судларда адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлашга хизмат қилади.

Ш.МИРЗАКИРОВ 

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси