Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 92 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Менинг маҳаллам – менинг судьям”

×

 2021-03-15 21:30:05    75

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоят судининг раиси, Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси ҳамда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи томонидан Фарғона вилоят судлари судьялари томонидан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остида жойларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни тушунтириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар режаси тасдиқланган.


Мазкур режага мувофиқ Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг раиси У.Р.Хўжақулов ҳамда судьяси М.А.Мусахановалар томонидан куни кеча Ўзбекистон тумани Охта-тагоб, Кичик-тагоб, Яккатут ҳамда Оқтепа маҳаллаларида сайёр учрашувлар бўлиб ўтди.

Сайёр учрашувда суд-ҳуқуқ сохасида янги қабул қилинаётган қонунларнинг (ЎРҚ-670, 671 сонли Қонунлар) мазмун моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва жамоатчиликка тушунтириш берилди.


Шу билан бирга ушбу маҳаллаларда “Аёллар дафтари”га киритилган, хуқуқий ёрдамга мухтож бўлган хотин-қизларга уларнинг мурожатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.