Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги оғир ижтимоий ҳолатдаги ҳудудларни ривожлантириш дастурлари тасдиқланди

×

 2021-03-15 20:54:46    175

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шу йилнинг 4-5 февраль кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон туманидаги оғир ижтимоий ҳолатдаги ҳудудлар дея белгиланган – “Кичик Оқмачит”, “Намуна”, “Қумбосди” ва “Хотамтой” маҳалла фуқаролар йиғинларида халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси ўтказилди.

Сайёр тарзда ўтказилган сессия ишида тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда маҳалла аҳли вакиллари иштирок этди.

Тўрт маҳалладаги сессия ишида Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг ушбу маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳисоботлари тингланди. 

Ривожлантириш дастурларида маҳаллаларда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, йўл-коммуникация тизимларини тартибга келтириш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш назарда тутилган. 

Сессия ишида, шунингдек, Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Бахтиёржон Нажмиддиновнинг ҳудудларда жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси таҳлилига бағишланган ҳисоботлари ҳам эшитилди.

Сессия иштирокчилари, маҳалла вакиллари кун тартибида масалалар юзасидан сектор раҳбарлари ва сессияда иштирок этаётган мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилди ва муносиб жавоблар олдилар.

Ўтказилган сессияда маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “Йўл ҳариталари” тасдиқланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати