Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМИ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШ ДЕПУТАТЛИГИГА САЙЛАНДИ

×

 2021-03-15 20:48:14    134

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашидаги бўш қолган ўрин учун кеча, 14 март куни “7-Нурсух” сайлов округида сайлов ўтказилди. Сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларга асосан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Юлдашев Шерзоджон Акрамович маҳаллий кенгаш депутати этиб сайланди.

Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг 14 март кунги қарорида таъкидланган.  

Маълум қилинишича, 98, 914 ҳамда 100-сайлов участкаларида ташкил этилган сайловда иштирок этган 3 минг 419 нафар сайловчиларнинг 2 минг 442 нафари номзод Ш.Юлдашевни ёқлаб овоз бердилар. Бу сайловчиларнинг 71,4 фоизини ташкил этади. 

Туман сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Юлдашев Шерзоджон Акрамович халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг депутати этиб сайланди.

Туман сайлов комиссиясининг бу ҳақдаги қарорининг тўлиқ матни матбуот (“Яйпан овози” газетаси)да ҳам эълон қилинади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати