Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида "Аёллар ва ёшлар дафтари" рўйхатига олинганлар билан "маҳаллабай" ишланмоқда March 15, 2021

×

 2021-03-15 20:45:14    206

PDF yuklash
Chop etish


"Аёллар ва ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлашга доир бир қатор амалий тадбирлар Ўзбекистон туманида давом этмоқда.

Хусусан, куни кеча 1-сектор ҳудудидаги "Учбулак" ва "Шўрқишлоқ" маҳаллаларида ўтказилган учрашувлар ана шу қатламдаги аҳоли вакилларини мавжуд муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этишга бағишланди.

Ҳар икки маҳалладаги учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этиб, фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашди, мурожаатларини тинглади. Белгиланган дастурлар асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.

Амалий натижалар, кўзланган мақсадларга эришиш самарадорлигини ошириш мақсадида маҳаллаларга тумандаги масъул муассаса ва ташкилот раҳбарлари, тижорат банклари ҳамда таъминотчи корхоналар вакиллари жалб этилди.

"Учбулак" маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар дафтари"га 27 нафар хотин-қизлар, "Ёшлар дафтари"га эса 16 нафар ёшлар вакиллари рўйхатга олинган.

"Шўрқишлоқ" маҳалласида эса 36 нафар аёллар ва 23 нафар ёшлар шу тоифага киритилган.

Учбулак маҳалласининг "Обод юрт" кўчасида истиқомат қилувчи Наргиза Тошмирзаева ўз истагига кўра касбга қайта ўқитиш марказида тикувчилик йўналишида касб ўрганадиган бўлди. Манзурахон Қамбарова ва Мухриддин Жакбаралиевнинг бандлигини таъминлаш мақсадида эса хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Хосиятхон Мамадалиеванинг сўровига кўра уй-жой кадастри масаласида соҳа вакиллари ҳуқуқий маслаҳат беришди.

Ихтиёржон Толибжоновнинг МК "Ватанпарвар" ташкилотига ишга жойланганидан отаси Шарифжон Тиллаев ўз мамнунлигини билдирди.

Шўрқишлоқлик Зилолахон Саидхўжаевага ўтган йили ҳокимлик ва касаба уюшмаси ёрдамида замонавий тикув машинаси тақдим этилган эди. Бу галги мурожаатига асосан ҳам унинг 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам тайинланадиган бўлди.

Шунингдек, "Шўрқишлоқ" маҳалласида ўтказилган учрашувда 3 нафар фуқароларга замонавий тикув машинаси олиш учун, 1 нафар фуқарога эса иссиқхона ташкил этиш мақсадида имтиёзли кредитлар расмийлаштирилди. 

Учрашувлар давомида тиббий кўмакка муҳтож хотин-қизлар рўйхати шакллантирилиб, тиббиёт бирлашмасига бириктирилди. 

Ҳуқуқий кўмакка муҳтож аёлларга эса бевосита шу ернинг ўзида туман Адлия бўлими мутахассислари томонидан зарурий ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Фуқароларнинг ҳар бир мурожаат ва таклифлар асосида масъул мутасаддиларга зарурий топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Баъзи мурожаатлар бўйича туман ҳокими бевосита жойига, яъни фуқароларнинг яшаш хонадонларига бориб ўрганиш ўтказди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш, муҳтожларга кўмак кўрсатиш юзасидан аниқ чоралар белгиланди.

Бу каби учрашувлар "маҳаллабай" тизими асосида ҳудуддаги бошқа маҳалларда ҳам давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати