Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мактаб таълими – келажагимиз пойдевори
2021-03-12 23:50:43 168
Азалдан билимлар қасри бўлган мактаблар қутлуғ даргоҳ саналган. Энг асосийси, унда келажагимизнинг мустаҳкам пойдеворлари қўйилади.
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, мавжуд масалаларга кўмаклашиш мақсадида тумандаги мактаблар фаолияти билан яқиндан танишишда давом этмоқда.
Туман ҳокими бугун Яйпан шаҳрида жойлашган 1-умумтаълим мактабида бўлиб, бу ердаги ўқув жараёнлари, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Тумандаги “отахон” мактаблардан бири ҳисобланган мазкур таълим маскани 1926 йилда ташкил топган. Унда айни кунларда 92 нафар устоз-мураббийлар 1167 нафар ўқувчиларга илм сирларидан сабоқ беришяпти.
27 мингдан ортиқ китоб фондига эга бўлган мактаб ахборот-ресурс марказига куни-кеча яна 665 та инглиз тилидан янги қўлланмалар етказиб келинди.
Туман раҳбари информатика хонасида ҳам бўлиб, ўқувчилар билан юзма-юз суҳбатда бўлди. Уларнинг компьютер саводхонлиги бўйича билим ва кўникмаларини синовдан ўтказди.
Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф-мулоҳазаларини тинглади.
Келажак эгаларига пухта билим ва юксак тарбия бериш самарадорлигини ошириш юзасидан устоз-мураббийлар билан фикр алмашилди.
Туман раҳбари шунингдек, мактаб ҳовлисида ташкил этилган мўъжазгина боғ ва иссиқхонани кўздан кечириб, ана шундай ички имкониятлардан янада унумли фойдаланиш тўғрисида ўз тавсия ва кўрсатмаларини бериб ўтди.
Ўрганиш давомида мавжуд масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга зарурий топшириқлар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати