Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМИ ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАРИНИ БАЙРАМ БИЛАН ҚУТЛАДИ

×

 2021-03-07 23:51:48    128

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон  тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев 8-март – “Халқаро хотин-қизлар куни байрами” муносабати билан туманимиз хотин-қизларига ўзининг самимий ва эзгу тилаклари ифодаланган байрам табригини йўллади. Табрикномада, жумладан, шундай дейилади:

Ассалому алайкум, Азиз аёллар!

  Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами 8 март — Хотин-қизлар куни билан туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман!

     Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.

     Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

         Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар!

     Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакил-лик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.

      Ҳеч кимга сир эмас, аёл зоти ҳақида, унинг қандай тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси, эзгулик ва фидойилик рамзи, хонадонларимиз-нинг файзу фариштаси экани ҳақида тарихимизда улуғ мутафаккирлар, шоир ва алломалар қанча-қанча дил сўзларини баён этганлар.

     Бу ҳақда гапирганда, аввало, буюк шоир, аллома Мир Алишер Навоий ҳазратларининг  "Жаннат оналарнинг оёғи остидадир" деган ҳикматли сўзларини яна бир бор эслаймиз ва меҳрибон, муқаддас Она сиймоси олдида барчамиз бош эгиб таъзим қиламиз.

       Қадрли опа-сингиллар!   

Туманимиздаги фаол аёлларнинг жўшқин фаолиятига ҳам халқ депутатлари туман Кенгашида, ижро ҳокимиятида, маҳаллий ва ўзини-ўзи бошқариш тизимлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятида, саноат, ишлаб чиқаришда, тадбиркорликда - айтиш мумкинки, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида гувоҳи бўлиб турибмиз.

Ҳалқ таълими, тиббиёт, қишлоқ ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида ҳам минг-минглаб опа-сингилларимизни туманимиз равнақига ўзларининг муносиб хисса қўшиб келаётганлигини алоҳида таъкидлашни жоиз деб топдим. Бунинг учун, ҳар жабҳада илғорлингиз, ташаббускорлигингиз ва ибратингиз учун сизларга яна бир бор ташаккур.

      Ҳурматли онахонлар, опа-сингиллар, мунис қизлар!

      Сизлар Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.

   Менинг тилагим ва ниятим битта — оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Нега деганда, аёлларимизнинг бахти — халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир.

      Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман. Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин! Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азизлар!