Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ободонлаштириш бошқармасида фаолият юритаётган аёлларни байрам билан қутлашди
2021-03-07 23:39:07 177
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон тумани ободонлаштириш бошқармасида ишловчи хотин-қизларни қутлаш учун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ташриф буюришди.
Туман ҳокими бошқарма хотин-қизларини нафосат айёми билан самимий қутлаб, улар ҳар қанча эҳтиромга лойиқ эканликларини таъкидлади.
- Очиғини айтсам, бугунги байрамда сизларни йўқламасак байрам татимас эди бизга. Сизлар, керак бўлса ҳар куни байрамона таъриф ва эътиборга лойиқсизлар. Чунки туманимиз ободлиги, маҳалла ва кўчаларимизнинг файзли бўлиши ортида сизларнинг самарали хизматингиз, ҳалол меҳнатингиз ётибди. Биз буни қадрлаймиз, фидоийлигингизни эътироф этамиз. Қўлимиз кўксимизда, ҳамиша таъзимдамиз сизларга. Барчангизга байрам қутлуғ бўлсин, чеҳрангиздан ҳамиша табассум ва нафосат аримасин, - деди туман раҳбари.
Айни кунларда бошқармада 145 нафар хотин-қизлар фаолият кўрсатади.
Ташриф давомида кўп йиллик самарали хизматлари учун бир гуруҳ ишчи-ходимлар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, бошқарманинг лобар хотин-қизлари, мунис опа-сингилларга байрам совғалари тарқатилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати