Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида “Турон” футбол жамоасининг мавсумолди тақдимот маросими бўлиб ўтди

×

 2021-03-07 23:37:09    135

PDF yuklash
Chop etish


Маросимда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман сектор раҳбарлари, Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Хуршиджон Аҳмедов, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Носир Отақўзиевлар иштирок этди. 

Жамоа мухлислари, журналист ва блогерлар қатнашган тақдимот маросими ёрқин лаҳзаларга бой ўтди. 

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ўйинчилар ва мухлисларни янги мавсум бошланаётгани, унда жамонанинг илк бор Суперлига баҳсларида иштирок этиши билан табриклаб, клубнинг ўз олдига қўйган навбатдаги улкан мақсадларига эришишида улкан зафарлар тилади. 

- 2017 йилда ташкил топган жамоа уч йилда уч лига ғолиблигини қўлга киритиб Суперлигага йўлланма олди. Айтиш жоизки, бу вақт ичида клубнинг барча аъзолари катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишди. Ўтган давр мобайнида клуб мутасаддиларининг саъйи-ҳаракатлари, жамоанинг барча ходимлари меҳнати ва албатта ўйинчиларнинг маҳорати билан туман футбол ишқибозларига катта завқ ва ғалаба нашидалари тақдим этилди. Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай юксак ғалабалар билан жамоани ва туманимиз футбол мухлисларини яна бир бор самимий муборакбод этаман. Туман ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарлари келгусида ҳам жамоани қўллаб-қувватлаб, ҳар жабҳада амалий кўмакчи бўлишда давом этади. Навбатдаги катта синовлар, Суперлига баҳсларидаги иштирокида ҳам клубга омад ва ғалаба ҳамиша ёр бўлсин. Қадрли жамоамизга Осиё чемпионлар лигасидаги ўйинларда ҳам мухлислик қилиш барчамизга насиб этсин, — деди туман раҳбари.

Шунингдек, тантанали маросимда сўзга чиққан соҳа расмийлари бугунги катта футбол байрами билан барчани табриклаб, клубнинг ўз олдига қўйган улкан мақсадларига эришишида катта омадлар тилашди.  

Жамоанинг матбуот котиби йиғилганларга “Турон” жамоаси аъзолари ва мураббийларини таништирди. Улар орасида клубга янги келиб қўшилган ўйинчилар ҳам бор. 

Жумладан, сербиялик легионерлар ярим ҳимоячи Синиша Бабич ва ҳимоячи Даян Поньевич, ганалик легионер, ҳужумчи Кваме Карикари, белоруссиялик ҳимоячи Владислав Касминин, Жанубий кореялик ярим ҳимоячи Ким Бо Ёнг, ярим ҳимоячилар Фозил Мусаев (“Jubilo Iwata” Япония) ва Музаффар Музаффаров (“Қўқон-1912”) каби ўндан ошиқ моҳир ўйинчилар жорий мавсумда жамоа сафида тўп сурадиган бўлди. 

Шунингдек, тадбирда клубнинг янги формалари намойиш этилди. “Турон” янги мавсумда JAKO бренди остидаги либослардан фойдаланиб, майдонга қизил ва оқ либосларда тушади. Уларда клуб рамзидан ташқари янги расмий ҳамкори “Алоқабанк” логотипи ҳам акс эттирилган. 

Тадбирда “Турон” бош мураббийи Исломбек Исмоилов, жамоа сардори Жаҳонгир Меҳмонов сўзга чиқиб, раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлашга, уларни чиройли ўйинлари ва юқори натижалари билан мамнун қилиш учун астойдил ҳаракат қилишга ваъда берди. 

Тақдимот маросимида хушовоз хонандалар шўх куй-қўшиқлари билан йиғилганларга хуш кайфият улашган бўлса, тадбир якунида мухлислар жамоа мадҳиясини жўр бўлиб куйлашди.  

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати