Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 66 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Турон" футбол клубининг мавсумолди тақдимот маросими Ўзбекистон тумани ҳокимлиги анжуманлар залида ўтказилади

×

 2021-03-05 00:48:00    113

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, "Турон" футбол клуби янги мавсумдан Coca Cola Суперлигасида иштирок этади. Шу муносабат билан жорий йилнинг 7-март куни Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг анжуманлар залида мавсумолди тақдимот маросими ташкил этилади.

Тақдимот маросимида таркибга янги жалб этилган футболчиларни таништирув жараёни, мавсум давомида фойдаланиладиган либослар тақдимоти, жамоавий фотосессиялар ўтказилади. Шунингдек, мазкур маросим давомида клубимиз мураббийлар штаби иштирокида мавсумолди матбуот анжумани ҳам ташкил этилади.

Шу куни соат 14:00 да бошланадиган тақдимот маросимига барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар ҳамда футбол мухлисларини таклиф этиб қоламиз!

"Турон" футбол клуби матбуот хизмати