Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эл соғлиги-юрт бойлиги

×

 2021-03-04 23:41:10    166

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун туман марказий шифохонасида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар, мавжуд муаммоларни батафсил ўрганди.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлимлар, хоналарни кўздан кечирди.

50 ўринга мослашган “Болалар бўлими”да даволанаётган болажонлар холидан хабар олиб, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди. Ота-оналар билан мулоқотда масканда кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати, озиқ-овқат таъминоти ҳамда дори-дармон воситаларининг етарлилиги туман раҳбарини қизиқтирди. Бўлимда даволанаётган барча кичкинтойларни тез орада шифо топишларини тилади.

Шу ернинг ўзида шифокорлар билан билан ҳам самимий суҳбат қурилиб, беморларга яратилган шарт-шароитлар доимо намунали тарзда ташкил этилиши юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Нафақат марказий шифохона, балки тумандаги барча соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ва санитар барқарорликни, жамоат саломатлигини таъминлаш, касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини ташкил этиш учун барча зарур чоралар кўрилиши таъкидланди.

Шунингдек, туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга шифохона ҳудудини доимо озода тутиш, унга туташ жойлашган автотураргоҳни тартибга солиш, ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.  

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати