Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Улуғ адибнинг хотираси ўзи туғилиб ўсган қишлоқда яна бир бор улуғланди

×

 2021-03-01 23:51:15    51

PDF yuklash
Chop etish


Моҳир мунаққид, адабиётшунос олим, устоз адиб, Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов таваллудига бугун 92 йил тўлди. 

Сана муносабати билан серқирра ижодкор туғилиб ўсган маскан, Ўзбекистон тумани Охунқайнар қишлоғидаги 56-умумий ўрта таълим мактабида унинг таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ҳам ижод майдонида, ҳам ҳаётда ўрнак бўлгувчи ўчмас из қолдирган устознинг хотира кечасида адабиёт мухлислари, адибнинг яқин қариндошлари, туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, устоз-мураббийлар, маънавият тарғиботчилари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда атоқли адабиётшунос олим ва жамоат арбобининг сермаҳсул ижод йўли ва қолдирган маънавий мероси ҳақида сўз юритилди. Бетакрор истеъдоди, Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни юксак пардаларда тараннум этган етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ҳамда маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга улкан ҳисса қўшган ҳар иккала ижодкор асарлари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмагани таъкидланди.

Oзoд Шaрофиддинoвнинг жиянлaри вa чевaрaси билaн қизғин суҳбaтлар, савол-жавобларда фидойи олимнинг хотираси яна бир бор улуғланди. 

Ёшлар вакиллари томонидан oлимнинг ҳaёти ва ижoди, илмий мeрoслaри, вa тaржимa aсaрлaри тўғрисидa мaълумoтлaр бeрилиб, мaқoм йўнaлишидa куй-қўшиқлaр ижро этилди, шeърxoнлик кeчaси ташкил этилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати