Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 75 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМАНЧИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-02-27 00:17:07    161

PDF yuklash
Chop etish


26 феврал куни халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим ва гуруҳ раҳбарлари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, сиёсий партия ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Муроджон Салимов очди ва олиб борди. 

Сессия кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон тумани “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сатторовнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, кун тартибидаги навбатдаги масала  юзасидан “Темир дафтар”га киритилган оилалар аъзоларини иш билан таъминлаш, уларни ҳар томонлама моддий қўллаб-қувватлаш натижасида, секторлар томонидан ўрганишлар давомидаги бундай оилаларнинг ўз розилиги билан “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича таклифлари депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йилнинг 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, касб ўрганишга иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ҳамда бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 20 январдаги 01-22-14/2хдфу-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш ва янгиларини киритиш ҳамда бу борада секторлар раҳбарлари ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йилнинг 20 август куни мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши берилган топшириқлар бўйича туманда ишсиз хамда уюшмаган ёшларни “Ёшлар дафтари”га киритилиши бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида депутатларга ҳисобот тақдим этилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Ўзбекистон тумани худудида 2021 йил январ ойи давомида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида туман ИИБ томонидан олиб борилган ишлар юзасидан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари Х.Эсановнинг ахбороти тингланди.  

Шунингдек, сессия ишида Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам депутатлар иштирокида муҳокама қилинди.

Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати