Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 85 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Умидли боксчимиз Санкт-Петербургдан муносиб ғалаба билан қайтди

×

 2021-02-27 00:15:14    137

PDF yuklash
Chop etish


Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси куни-кеча Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида халқаро жамоавий мусобақада иштирок этиб қайтишди.

2005-2006 йилларда туғилган боксчиларимиз 18-24 февраль кунлари Россиянинг Шимолий пойтахтида жамоавий мусобақада жанглар ўтказишди.

Қувонарлиси, мазкур терма жамоа сафида Ўзбекистон тумани 49-умумий ўрта таълим мактаби 9-синф ўқувчиси Бунёджон Амиров ҳам бўлиб, умидли боксчимиз ўзига билдирилган ишончни оқлади.

Ёш чарм қўлқоп устаси Бунёджоннинг илк устози, Рапқон бок мактаби мураббийси Оқилжон Саидовнинг маълум қилишича мазкур халқаро жамоавий мусабақада терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган.

Тумандошимиз Бунёджон Амиров эса 60 кг вазнда якка тартибдаги 3 та жангларда иштирок этиб биринчи ўринни қўлга киритган.

Туманимизнинг яна бир фахри бўлган Бунёджоннинг ушбу ғалабаси билан ҳам нафақат ўзи, балки унинг мураббийлари ва оила аъзоларини самимий қутлаб, унга келгусидаги мусобақаларда улкан зафарлар тилаймиз!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати