Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тумандошимиз Мухаммадфозил яна ғолиб!

×

 2021-02-27 00:13:55    59

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятида “Ёш китобхон” кўрик-танловининг 10-14 ёш тоифасидаги ғолиблари аниқланди.

Қувонарлиси, танловда иштирок этган Ўзбекистон тумани 50-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Мухаммадфозил Исмоилов шу ёш тоифасида 1-ўринни эгаллади!

Эндиликда, вилоятимиз шарафини республикада билимга чанқоқ, том маънода китобсевар Мухаммадфозил ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, туманимиз фахри Мухаммадфозил 2019 йилда ҳам айнан шу ёш тоифасида мазкур натижани қайд этиб, вилоят босқичида мутлоқ ғолибликни қўлга киритган ҳамда Республика босқичида ҳам фаол иштирок этган эди.

Ўз ўрнида, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги номидан мазкур ютуқ билан юксак билим эгаси Мухаммадфозилни, унинг устозлари ва оила аъзоларини самимий муборакбод этамиз. Унинг Республика босқичида ҳам ғолибликни қўлга киритишига тилакдошмиз! 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати