Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбарининг навбатдаги қабули Охта Тагоб маҳалласида ташкил этилди
2021-02-25 23:51:53 181
Кеча, 24 феврал куни "Охта Тагоб" маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг маҳалла фуқаролари билан сайёр қабули бўлиб ўтди.
Ушбу жараён туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ташкил этилди.
Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича чоралар белгиланди.
Мазкур мурожаатларнинг аксарияти тоза ичимлик суви таъминоти, қўшимча электр трансформатори ва таянч-бетон устунларини ўрнатиш, ички йўлларни таъмирлаш, ногиронлик нафақасига чиқиш, таълим кредити олиш, ҳудуддаги ижтимоий объектлар ифратузилмасини янада яхшилашда кўмаклашиш, бандликни таъминлаш, кадастр ва кредит каби масалаларга оид бўлди.
Шу куни сектор раҳбарининг қабулида 15 нафар жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиб, улар томонидан билдирилган 20 та турли йўналишдаги масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилди. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг 3 тасига шу куннинг ўзида аниқ ижобий ечим топилган бўлса, ҳал этилиши муддат талаб этувчи мурожаатлар бўйича туман ҳокими тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.
Шунингдек, аҳоли вакилларининг баъзи мурожаатлари бўйича туман ҳокими жойига чиқиб ўрганадиган бўлди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати