Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ – ДАВР ТАЛАБИ

×

 2021-02-23 21:51:51    72

PDF yuklash
Chop etish


2021 йилнинг 3 февраль санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида” ПФ–6189-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонинг мақсади тадбиркорларга илмий асосланган ахборот, замонавий хизматларни кўрсатиш, ишлаб чиқаришга илм-фан ва инновацияларни жорий этишдан иборат.

Қабул қилинган Фармоннинг моҳияти ва аҳамияти шундаки, Фармон билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини 2021–2025 йилларда устувор ривожлантириш концепцияси тасдиқланди ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, “Агроинновация” ДУК, “Ғўза уруғчилиги маркази” негизида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Миллий марказ) ташкил этилди.

Фармонда белгиланишича, ташкил этилган Миллий марказ қуйидаги йўналишларда ўз фаолиятини олиб боради:

қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш;

янги илмий ишланмалар, инновациялар ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш;

барча давлат илмий ва ОТМларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш;

маҳсулот етиштирувчилар ва агробизнеснинг ўзаро ҳамкорлик платформасини ташкил этиш.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди.

Шунингдек, Фармонга кўра 2021 йилдан қишлоқ хўжалигида илмий тадқиқотлар ва инновацион ишларга буюртмаларни шакллантириш ва молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилди:

Мувофиқлаштирувчи кенгаш 2021 йил 1 апрелгачақишлоқ хўжалигининг кейинги беш йилга мўлжалланган дастуриниэълон қилади;

5 йиллик дастурдаги йўналишлар бўйича давлат буюртмаларини шакллантириш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади;

5 йиллик дастурдаги вазифаларни амалга ошириш учун Миллий марказ ҳузурида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг бюджет маблағлари ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши уларни молиялаштириш учун бошқа маблағларни тўғридан-тўғри жалб қилишни истисно қилмайди.

2021–2022 йилларда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг ҳудудий бўлинмалари негизидаМиллий марказнинг Республика агрохизматлар маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агрохизматлар марказлари ташкил этилади.

2022 йилдан эса босқичма-босқич қишлоқ туманларида Миллий марказнинг туман агрохизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилади.

Ҳудудий ва туман агрохизматлар марказлари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

2021 йил 1 мартдан тажриба тариқасида, Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида тадбиркорлар томонидан кичик
илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилади.

Ўзбекистон туман адлия бўлими