Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Қизил” ҳудуд сифатида белгиланган Хотамтой МФЙда электр таъминоти яхшиланади

×

 2021-02-23 21:08:01    61

PDF yuklash
Chop etish


Хотамтой МФЙ ижтимоий оғир ҳудуд сифатида “қизил” ҳудуд рўйхатига киритилган маҳаллалардан бири.

Йиғин ҳудудида 690 та оилада 2510 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 

Албатта, ҳудуд аҳолисига сифатли электр энергияси етказиб бериш – уларнинг турмуш фаровонлигини янада ошишига хизмат қилади.

Бу борада Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, ўтган ҳафтада маҳаллани ўрганиш жараёнида туман электр таъминоти корхонаси масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берган эди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли қарори ижроси доирасида аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида бугун МФЙ ҳудудидаги Қозиқузот қишлоғига янги трансформатор ва электр таянч устунлари етиб келди. 

Қишлоқ ҳудудидаги қуввати 50 кВли трансформатор пункти юкини енгиллатиш мақсадида, қўшимча 160 кВА бўлган янги трансформатор ва 30 та темир-бетон таянчларини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

– Бугун 30 та темир-бетон таянчларини етказиб келган бўлсак, айнан шу маҳаллага режа асосида яна 40 та электр бетон устунлари олиб келишни ва янгидан хаво тармоқларини тортишни кўзда тутганмиз, дейди туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Ж.Мелиев. 

Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ҳам мазкур ҳудудда бўлиб, белгиланган кўрсатмалар ижроси, олиб борилаётган ишлар билан танишди. Қишлоқ аҳли билан яқиндан суҳбатлашиб, ҳудудни “қизил” рўйхатдан олиб чиқиб кетиш бўйича келгусидаги режалар билан ўртоқлашди.

Маҳалла нуронийлари бошланган ишларга хайру-барака тилаб, қўлларини дуога очишди. 

Туман энергетиклари томонидан тез кунларда қурилиш ишларининг якунланиши натижасида қишлоқ аҳолиси хонадонларига нафақат сифатли электр энергияси етказиб бериш, балки технологик йўқотишларнинг олдини олиш таъминланиши кўзда тутилган.  

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати