Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар
2021-02-22 22:02:37 184
2021 йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”гиЎРҚ–670-сон Қонуни Президент томонидан имзоланди
Қонунга кўра, сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра Президентликка ва депутатликка сайловлар ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрнинг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.
Шунингдек, Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.
Чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхати муассаса бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади
Тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатлардаги фуқароларни рўйхат билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади
Чет элдаги фуқаролар ўзларини рўйхатга киритиш тўғрисида сайловдан 15 кун олдин ёзма дипломатик ва бошқа ваколатхоналар ҳузуридаги участка сайлов комиссияларигаёки Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин
Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги участка сайлов комиссиялари:
фуқароларнинг мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотларни текширади ва рўйхатга киритиш ҳақидаги масалани ҳал қилади;
рўйхатга киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади.
Чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарда овоз бериш сайлов куни маҳаллий вақт билан соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади
Ташқи ишлар вазирлиги рўйхатдаги фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Давлат персоналлаштириш марказигаСайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига тегишли тузатишлар киритиш учун тақдим этади
Ўзбекистон туман адлия бўлими