Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

×

 2021-02-22 21:58:25    151

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 22 январь куни “Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳалари бўйича Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин. Илгари мазкур тартиб мавжуд эмас эди.

Шунингдек, концессиялар билан боғлиқ муносабатлар “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солиниб, концессия лойиҳаларини рўёбга чиқариш давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Эндиликда фақатгина қиймати 1 миллион доллардан ортиқ лойиҳаларининг тендер ҳужжатлари ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг лойиҳалари келишилади.

Киритилган қўшимчалар билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига оид маълумотларнинг эълон қилинадиган қисми аниқлаштирилди.

Хусусан, бунда қуйидаги маълумотлар расмий веб-сайтларга жойлаштирилади:

  • лойиҳа тарафларининг номи;
  • лойиҳанинг фаолият йўналиши;
  • лойиҳанинг жойлашган ери;
  • лойиҳани амалга ошириш муддати;
  • истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарларнинг;
  • лойиҳанинг умумий қиймати;
  • давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турлари.

Давлат-хусусий шерикликни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда қўшимча кафолатлар бериш Ўзбекистон билан давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим тузиш орқали ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим Ўзбекистон номидан Молия вазирлиги томонидан имзоланади.

Давлат бюджетига бевосита ёки билвосита таъсир этадиган қўшимча кафолатларнинг ва (ёки) қўллаб-қувватлашнинг ҳар қандай турлари давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси тасдиқлангунига қадар Молия вазирлиги билан келишиб олиниши керак.

Ўзбекистон туман адлия бўлими