Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 85 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Соғлиққа қарши жиноятлар тушунчаси

×

 2021-02-22 20:38:25    228

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2-боби “Соғлиққа қарши жиноятлар” деб номланиб, ушбу боб 104-111-моддаларни ўз ичига олади.

Ушбу бобда кўрсатиб ўтилган айрим тушунчаларга тўхталиб ўтадиган бўлсак, баданга шикаст етказиш деганда, бошқа одам соғлиғига унинг эркига қарши унинг тўқималари ва аъзоларининг яхлитлиги ёки физиологик вазифаларини ташқи муҳит таъсири остида ёки айбдор томонидан жисмоний таъсир кўрсатиш билан ишдан чиқариш орқали ҳуқуққа хилоф зарар етказишни тушуниш керак.

Баданга шикаст етказишни тамомланган жиноят деб топиш учун қонунда аниқ кўрсатилган муайян оқибатларнинг бошланиши зарур, яъни меҳнатга лаёқатлиликни йўқотиш, аъзони ишдан чиқариш ёки уни бажарадиган вазифаларидан маҳрум этиш, ҳомиладорликнинг узилиши ва бошқаларни тушуниш керак.

Амалда келиб чиққан оқибатлардан қатъи назар, етказилган шикастнинг ҳаёт учун хавфлилиги унинг шикаст етказиш вақтидаги ҳолати билан аниқланади. Жароҳатларнинг оғирлик даражаси суд-тиббий экспертиза ўтказиш йўли билананиқланади.

Баданга шикаст етказиш умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмини доимий йўқотишга олиб келса оғир шикаст деб,ўттиз фоизгача меҳнатга лаёқатлиликни йўқотиш ўртача оғир шикаст деб топишга асос бўлади.

Баданнинг тузатиб бўлмайдиган даражада хунуклашиши деганда, юзнинг кўринишида тузатиб бўлмас даражада доғлар ҳосил қилиш, айрим ҳолларда тананинг бошқа қисмларини ҳам майиб этиб қўйишни тушуниш керак. Хунуклашиш деганда, юздаги чуқур чандиқлар, доғлар, кишини сескантирадиган майиб-мажруҳликнинг пайдо бўлиши тушунилади.

Қийнаш деганда, ягона қасд билан қамраб олинадиган ва муайян вақт давомида муттасил равишда савалаш, катта жароҳатларсиз зарар етказиш, киши баданига жисмоний оғриқ келтириб чиқарадиган таъсир қилиш каби фаол ҳаракатлар тушунилади. Қийнаш жабрланувчида нафақат оғир жисмоний қийноқни, балки чидаб бўлмас уқубатларни келтириб чиқаради. Айни пайтда улар маънавий уқубатни ҳам вужудга келтиради.

Соғлиққа қарши жиноятларни судда кўриб чиқиш жараёнида эътибор берадиган бўлсак, аксарият ҳолларда тан жароҳатлари пичоқ ёки тиғли жисм билан етказилган. Пичоқ билан шахсга жароҳат етказиш оғир оқибатларни ёки шахс ўлимини келтириб чиқариши мумкинлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 ноябрдаги 645-сонли қонуни билан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми қўшимча “л” банди, 105-моддаси 2-қисми “м” бандлари билан тўлдирилиб, қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган жиноятлар учун жазо чоралари оғирлаштирилди.

Э.Хакимов

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси