Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бир ҳовуч тупроқ-бир коса олтинга тенгдир

×

 2021-02-19 20:48:03    85

PDF yuklash
Chop etish


Халқимиз азалдан ҳар қарич ернинг қадрига етиб, ундан ризқу-насиба ундиради. Шу боис, томорқани хазинадек эъзозлайди. Зеро, кундалик эҳтиёжга зарур бўладиган озиқ-овқатнинг аксарияти айнан шу бир парча ерда ундирилади. Шундай экан, юртдошларимиз бугун ўз томорқасига меҳр ва эътибор берса, фақат ютади.

Бугун Ўзбекистон туманида “Катта Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган кўргазмали-амалий семинар ҳам асосан аҳоли томорқалари ерларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Фарғона вилоят фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган семинарга тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари, ҳудудлардаги хонадон эгалари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинди.

Кўргазмали-амалий семинарда иштирок этган туман Шерзоджон Юлдашев сўз олиб, томорқа-ҳар бир оиланинг бамисоли хазина манбаи, мўъжаз гўшаси эканлиги, томорқадан унумли фойдаланишда мана шунда миришкор ва тадбирли оилалар, моҳир деҳқонларнинг иш услубларидан, маҳоратларидан кенг фойдалана билиш, бу борада айниқса тумандаги барча маҳалла фаоллари тажриба алмашишда катта ташаббус кўрсатиши лозимлиги тўғрисида тўхталди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, кўргазмали-амалий семинар Катта Қайнар маҳалласидаги тадбиркор оила – Шерғозиевлар хонадонида ташкил этилди.

Бунинг ўзига яраша боиси бор эди. Лолахон опа, турмуш ўртоғи Ғиёсиддин ака ҳамда тўрт нафар ўғиллари билан биргаликда ўз томорқасида гулчилик билан шуғулланишади. Хонадон томорқасида ташкил этилган иссиқхоналарда 30 дан ортиқ турдаги гул ва манзарали дарахтлар парваришланади.

Тинимсиз меҳнат ва изланишда бўлган оила томорқасида етиштирилаётган гул ва манзаралари дарахтлар мижозлар буюртмаларига асосан мамлакатимизнинг турли вилоятларига етказиб берилади.

Семинар иштирокчилари ўз шахсий томорқаларидан унумли фойдаланаётган Шерғозиевлар оиласининг амалга ошираётган ишлари, олаётган даромади ва иш тажрибалари билан танишдилар.

-Ушбу семинар давомида томорқадан фойдаланиш тўғрисидаги тушунчаларим янада бойиди, - дейди тадбир иштирокчиси, “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Собитали Мелибоев. - Бу ерда олган кўрган-билганларимизни ўз маҳалламизда кенг қўллаймиз, албатта. Шу ерда туриб, яна бир ғоя туғилди: бизнинг маҳаллада ҳам томорқачиликка қизиқадиганлар бисёр. Эрта-индин уларни бу оилага олиб келиб, тажриба алмашиб кетамиз.

Тадбир доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасига хизмат кўрсатувчи идора ва ташкилотлар томонидан ўз хизматлари бўйича кўргазма ташкил этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати