Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 90 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокимининг фуқаролар қабулида 100 дан зиёд мурожаат кўриб чиқилди

×

 2021-02-19 02:23:46    140

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг ҳар пайшанба куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар қабулини ўтказиши белгиланган.

Бу сафарги қабул туман ҳокимлиги биносида ташкил этилди.

Қабулда сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Қабул давомида туманнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларнинг 100 дан зиёд мурожаатлари, дарди ва муаммолари эшитилди. 

Туман ҳокими билан мулоқотда фуқаролар томонидан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, кредит олиш, коммунал масалалар, соғлигини тиклаш, моддий ёрдам олиш, ўқиш учун тўлов контрактига ёрдам, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер олиш каби масалалар, бундан ташқари бошқа соҳаларга доир таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Туман ҳокими қабули давомида аҳоли вакиллари томонидан билдирилган масалаларга аниқ ва тезкор чоралар кўриш бўйича тегишли масъуллар ва идора раҳбарларига топшириқлар берди. 

Туман раҳбарининг халқ билан очиқ мулоқоти сўнггида ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати