Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам, халқ ҳам бой бўлади

×

 2021-02-19 02:21:16    104

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Albus Cement Group” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Тумандаги йирик тадбиркорлик субъектларидан бири бўлган мазкур корхона  дастлаб 2013 йилда “Шўрсув цемент” МЧЖ шаклида ташкил этилган.

Турк инвестори билан ҳамкорликни йўлга қўйилиши муносабати билан корхона 2021 йилда қайта давлат рўйхатидан ўтиб, масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Albus Cement Group” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси сифатида ўз фаолиятини самарали давом эттириб келмоқда.

Корхона том маънода кўп тармоқли йирик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади.

Хусусан унинг таркибидаги йиллик қуввати 180 минг тонна юқори маркали, жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган портланд цементи ишлаб чиқариш имкониятига эга завод, йиллик қуввати 55 минг тонна бўлган экспортбоп қурилиш гипси ишлаб чиқариш заводи, йилига 20 млн. дона сифатли ғишт ишлаб чиқариш имкониятига эга заводлар юқори рентабеллик билан фаолият кўрсатиб келмоқда.

“Fix Albus” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасида бир суткада 110 тонна 12 хил турдаги қуруқ қурилиш қоришмалари (шпаклёвкалар) ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлса, “Albus Gold” МЧЖ шаклидаги корхонада суткасига 50 тонна 15 хил турдаги қуруқ қурилиш қоришмалари ва 2 тонна рангли бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Корхона негизидаги яна бир тармоқ-“Albus Metall Pro” масъулияти чекланган жамиятида кенг турдаги металл конструкциялар тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари йўлга қўйилган.

Туман ҳокими корхонага қарашли уруғчилик цехида ҳам бўлди. Ушбу цехнинг ишлаб чиқариш қуввати 5000 тоннани ташкил этиб, йилига пахта экиш мавсумида кластер ва фермер хўжаликларига туксизлантирилган, юқори сифатли уруғлик чигит тайёрлаб келмоқда.

Йирик қўшма корхона ва унинг таркибидаги ишлаб чиқариш линияларининг барқарор фаолияти баробарида 500 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган.

“ALBUS” бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар мамлакатимизнинг турли вилоятлари ички бозорларига етказиб берилиши билан биргаликда, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон Республикаларига экспорт қилинади.

Айни кунларда маҳсулотларни Тожикистон ва Афғонистон давлатларига ҳам экспорт қилиш юзасидан чет эллик ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида сўз юритган эл мададкорлари-корхона масъуллари, келгусида экспорт географиясини янада кенгайтириш борасидаги режалар йўқ эмаслигини маълум қилишди.

Корхона фаолиятини юқори баҳолаган туман ҳокими тадбиркорлар билан унинг фаолиятини янада кенгайтириш борасидаги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати