Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактаб остонаси - истиқбол дарвозаси

×

 2021-02-19 02:16:31    77

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби билан танишди. 

Туман ҳокимига унинг ўринбосари Исроилжон Турсунов, туман ҳалқ таълими бўлими мудираси Нафисахон Нишонова ҳамроҳлик қилди.

Таълим масканида бугунги кунда 681 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда. Уларга 57 нафар устоз-педагоглар сабоқ беришади. 

Туман ҳокими маърифат даргоҳи ҳаёти ва фаолияти билан танишиш асносида, маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, ўқув дарслари ва тўгараклар жараёнлари ҳақида қизиқди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан мулоқот қилиб, улар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. 

Информатика хонаси кўздан кечирилиб, мактабнинг компьютерлар билан таъминланиш ҳолати ўрганилди.

Мактабга ташриф чоғида туман ҳокими 5 муҳим ташаббус доирасида олиб борилаётган ишлар ва тадбирлар билан ҳам танишиб, педагогик жамоа билан ёш авлод истиқболи борасида муҳим вазифалар ҳақида фикр алмашди.

Ўрганиш давомида мактаб мутасаддиларининг ўртага ташлаган мурожаат ва таклифлари юзасидан тегишли мутасаддиларга зарурий топшириқлар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати