Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 114 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нурсухнинг Кенагасида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган муҳим лойиҳа амалга оширилади

×

 2021-02-17 23:47:28    142

PDF yuklash
Chop etish


Кенагас маҳалласи “Зиё Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинига қарайди. 

Мазкур қишлоқда жойлашган умум фойдаланишдаги бўш турган 0,88 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, маҳалла аҳли ҳозирда қаровсиз ҳолатдаги мазкур ердан унумли фойдаланиш мақсадида туман ҳокимидан амалий ёрдам сўради. 

Фуқароларнинг таклифига кўра Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур масалани ўрганиш учун маҳаллага ташриф буюрди.

Ушбу умум фойдаланишдаги ер майдонидан ҳудуд фуқаролари манфаатлари йўлида унумли фойдаланиш масаласи бевосита маҳалла вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.  

Билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида мазкур 0,88 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этиладиган, иссиқхона ташаббускор тадбиркор-драйверга бириктириб бериладиган бўлди. Драйверлик вазифасини бажарувчи ташаббускорни маҳалла ўзи танлаши ва тавсия этишига келишилди. Тадбиркорнинг вазифаси эса, мазкур майдонда иссиқхона ташкил этиб, 2-3 сотихдан маҳалладаги ишсиз ёшлар, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар вакилларига бўлиб бериладиган бўлди.

Туман ҳокимининг кўрсатмасига асосан мутахассислар томонидан шу ернинг ўзида лойиҳанинг бошланғич чизмалари тайёрлашга киришилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳани молиялаштириш учун АТ “Агробанк” Ўзбекистон филиали томонидан 250 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиши белгиланди. 

Кўзда тутилган лойиҳани аҳоли вакиллари нафақат маъқуллашди, балки бундан мамнунликларини ҳам билдиришди. 

Туман ҳокими Ш.Юлдашев маҳалла ижтимоий ҳаётида фойдали бўлган мазкур лойиҳани кечиктирмай амалга ошириш лозимлигини таъкидлади. Мутасаддиларга тегишли тартибда зарурий меъёрий ҳужжатларни тайёрлаб, ижрога қаратиш топшириғи берилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати