Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик тадбиркор тумандаги мактаблар аълочи ўқувчи қизлари учун стипендия таъсис этди
2021-02-17 09:23:25 152
Ўзбекистон туманидаги “Daza Foods” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонаси таъсисчиси Азизхон Алижонов хайрли ишга қўл урди.
У тумандаги мактабларнинг аълочи ўқувчи қизлари учун стипендия жорий этди.
“DAZA стипендияси” дея аталувчи рағбат биринчи бор, куни кеча 4 нафар аълочи ўқувчи қизларга насиб этди.
Билимга ташна бу ўқувчи қизларга энди ўқув йили давомида корхона томонидан ҳар ой 300 минг сўмдан стипендия бериб борилади.
- Нега айнан қизларга дея савол беришлари мумкин, - дейди тадбиркор А.Алижонов. – Жавобимиз эса аниқ: чунки улар наслимиз давомчилари, келажагимиз эрталари. Улар ўғил болаларга нисбатан, ўз эҳтиёжлари учун ҳар доим ҳам ота-оналаридан маблағ сўрашга ийманишлари мумкин. Биз эса эзгу ниятда бўлажак олималарни, оқила қизларимизни қўллаб-қувватлашни мақсад қилдик.
Илмга бефарқ бўлмаган саҳоватпеша тадбиркорнинг маълум қилишича, келгусида стипендия миқдори ва унинг эгалари сафини кенгайтириб бориш кўзда тутилган.
Албатта, бундай эзгу амал бошқа ўқувчиларнинг ҳам яхши кўрсаткичлар учун интилишига олиб келади. Ёшларга, бўлган бу эътибор, албатта, ўз мевасини беради.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати