Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тадбиркорлик - иқтисодимиз таянчи

×

 2021-02-15 22:17:26    62

PDF yuklash
Chop etish


Тадбиркорлик, ишбилармонлик халқимиз ҳаётида азалдан муҳим ўрин тутиб, унинг ўзига хос анъаналари асраб-авайланган, бундай фазилатга эга кишилар қадрланган. 

Юртимиздаги қулай ишбилармонлик муҳити, хорижий инвесторлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар янги лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилмоқда. Бу эса, давлатимиз томонидан олиб борилаётган соҳа фаолиятини ривожлантиришга доир ислоҳотлар эса, уларнинг олдидаги мавжуд тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш корхоналар фаолияти барқарорлигини таъминлаш ва янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда. 

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳафталик иш кунини тадбиркорлар билан учрашишдан бошлади.

Тадбиркорлар уйида Бош вазир қабулхонаси билан ҳамкорликда тадбиркорлар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича чоралар белгиланди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти банкдан имтиёзли кредит олиш, ер ажратиш ва кадастр, кушхона фаолиятини ривожлантириш, маҳсулотларни экспортга йўналтиришда ҳужжатларни расмийлаштириш каби масалаларга оид бўлди.

Мазкур қабулда иштирок этган тадбиркорлик субъектлари вакилларидан 14 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг айримларига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар ижрога йўналтирилиб, масъуллар бириктирилди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг баъзи мурожаатлари бўйича туман ҳокими шахсан жойига чиқиб ўрганадиган бўлди. Ўз навбатида эса, бу ҳокимнинг кунлик иш режалари тадбирлари қаторидан жой олди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати