Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ғазалхон устоз”лар аниқланди

×

 2021-02-13 18:18:02    147

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 13 февраль куни Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ўртасида “Ғазалхон устоз” номли кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октабрдаги ПҚ-4865-сонли “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини юртимизда, умумтаълим мактаблари педагог ходимлари ва ўқувчи–ёшлари ўртасида кенг тарғиб қилиш, буюк сиймо хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтириш ҳамда иқтидорли мураббийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкилланди.

Туман ҳокимлиги ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими ўринбосари И.Турсунов, ҳокимнинг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ўринбоев, устоз-мураббийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан ҳокимлик вакиллари танлов қатнашчиларига омад тиладилар.

Кўрик-танловда иштирок этган она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Навоий  ғазалларидан аруз вазнида ифодали ўқиш, шоир ва мутафаккирнинг ҳаёти ва ижоди юзасидан қобилият, билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.

Танлов якунига кўра 18-сонли мактаб ўқитувчиси Шоирахон Шокирова биринчи ўринни, 21-мактаб ўқитувчиси Муазамхон Рахимова иккинчи ўринни, 3-мактаб ўқитувчиси Дилфузахон Кимсанова эса учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.