Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қонунларга киритилган ўзгартишлар моҳияти - жамоатчилик эътибор марказида

×

 2021-02-12 13:38:21    153

PDF yuklash
Chop etish


Куни кеча Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси биносида инспекция ходимлари ва тадбиркорлар  иштирокида қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси Ш.Мирзакиров иштирок этиб, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-662-сонли, “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-664-сонли, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-665-сонли, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли ҳамда “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-667-сонли Қонунларининг мазмун моҳияти тўғрисида” маъруза қилди.

Ш.Мирзакиров ўз марузасида назорат инстанциясининг тугатилганлиги, маъмурий судлар томонидан чиқарилган қарорлар юзасидан шикоят қилиш муддати 20 кундан бир ойга узайтирилгани,апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкинлиги, ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли эканлиги, «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларининг» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг» деган сўзлар билан алмаштирилганлиги, жиноят иши бўйича апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши, биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция инстанцияси судининг ҳукмлари, ажримлари кассация тартибида қайта кўрилиши, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ва ажрими янги очилган ҳолатлар туфайли бекор қилиниши ҳамда иш юритиш қайтадан бошланиши мумкинлиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор устидан ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ва адвокат томонидан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган томонидан шикоят берилиши мумкинлиги, биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан апелляция шикояти (протести) қарор ўқиб эшиттирилган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс ва жабрланувчи томонидан эса, қарорнинг кўчирма нусхалари уларга топширилган ёки улар томонидан ушбу кўчирма нусхалар олинган кундан эътиборан худди шу муддатда берилиши мумкинлиги, кассация тартибида биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича апелляция тартибида кўрилган қарорлари ва апелляция инстанцияси судининг қарорлари қайта кўрилиши мумкинлиги ва қонунларга киритилган бошқа ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун моҳиятини тушунтирди.

Ж.Қосимов

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг девонхона мудири