Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

НАВБАТДАГИ ЮРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-02-12 00:27:00    50

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида юриш бўйича навбатдаги марафон ташкилланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини тўла таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш борасида туманда кўплаб самарали тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Туман ҳокимлиги ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги спорт тадбирида аҳоли вакиллари, ёшлар, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ва ходимларидан иборат 500 нафардан зиёд кўнгиллилар қатнашди.

Марафон иштирокчилари туман марказидаги Баркамол авлод, Зиёкор, Дилкаш ва А.Жомий кўчалари бўйлаб пиёда юриб келишди ва тонгги соғломлаштириш машқларини бажардилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати