Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ БЎЙИЧА СЕМИНАР

×

 2021-02-09 22:08:35    70

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон туманидаги МФЙ раислари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида “Маҳаллабай” ишлаш бўйича янги тизим бўйича ишлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

1-сонли касб-ҳунар мактабида ташкил этилган семинарда шунингдек, вилоят маҳалла ва оилани қўлаб-қувватлаш бўлими бошлиғи-вилоят ҳокими ўринбосари С.Аминжонов, туман маҳалла ва оилани қўлаб-қувватлаш бўлими бошлиғи-туман ҳокими ўринбосари М.Камоловалар қатнашдилар.

Ўқув услубий семинар давомида Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси устозлари томонидан янги тизимни жорий қилишда МФЙ раислари, маҳаллаларга бириктирилган соҳа раҳбар ва ходимларининг вазифалари, ушбу тизимни жорий этишдан мақсад ва пировард натижалари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Маҳалла вакиллари учун ташкил этилган машғулотларда “маҳаллабай” ишлаш бўйича ташкил қилинаётган янги тизимнинг мазмун-моҳияти ва унда маҳалланинг ўрни ҳамда масъулияти ҳамда “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, уларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, маҳалланинг янгича тартибдаги ишлаш тизими таҳлил этилиб, “Маҳалла раиси – ислоҳотчи”лик функцияси қандай бўлиши кераклиги тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, тренерлар томонидан янги тизимни жорий этишда маҳаллаларга тижорат банкларидан бириктирилган доимий вакил, тумандаги ишчи гуруҳ ҳамда туман мувофиқлаштирувчи гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш асосида ҳар бир маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича зарур тушунчалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати