Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Икки даҳо шеъриятнинг султони, Навоий ва Бобур - ўзбекнинг шони (фото)

×

 2021-02-09 22:04:01    63

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодларимиз мероси – беқиёс маънавий хазина” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маънавият тарғибот маркази фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар, бу икки буюк даҳонинг мумтоз адабиётимизда тутган ўрни, асарларида тараннум этилган инсоний фазилатлар ва ғояларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти хусусида мулоҳаза юритдилар.

Тадбир давомида улуғ шоирлар ғазаллари билан айтилувчи қўшиқлар куйланди. 

Бевосита тадбирнинг ўзида буюк мутаффакирларнинг ғазалларини ёддан айтиб берган иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан муносиб совға-китоблар жамланмалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати