Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кичик Тагобдаги кичик саноат зонасида 14 нафар лойиҳа ташаббускорлари лотларга жойлаштирилди
2021-02-09 00:06:17 150
Аввал хабар берганимиздек, Кичик Тагоб МФЙ ҳудудида “Кичик Тагоб” кичик саноат зонаси ташкил этилган эди.
Умумий 5 гектар майдонни ташкил этадиган мазкур кичик саноат зонасида бугун 14 нафар лойиҳа ташаббускорлари мавжуд лотларга жойлаштирилди. Эътиборлиси, мазкур ташаббускорларнинг аксарияти ёш тадбиркорлар ҳисобланади.
Қатнашчилар учун бир қанча имтиёзларга эга бўлган ушбу кичик саноат зонасига 4 км. масофада электр тармоғи тортилган. 2 км. ичимлик суви ҳамда 2,5 км. газ тармоғини тортиш ишлари бажарилмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев тадбиркорлар ва уларнинг лойиҳалари билан яқиндан танишиб, юрт мададкорларининг келгуси ишларида улкан зафарлар тилади. Ёш ташаббускорларнинг туман саноати салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшишларида ишонч билдирилди.
- Ҳозирда фаолият кўрсатаётган "Мохизар пласт" хусусий корхонамизда полиэтилен пленкаларини ишлаб чиқармоқдамиз. 5 нафар ишчини банд қилганман. Корхонамиз фаолиятини кенгайтиришни ният қилгандик. Бунинг учун имкониятимиз ҳам ресурларимиз ҳам етарли. Бироқ, жой масаласи анчадан буён ўйлантираётганди. Бу ердаги шароит ва имкониятлар эса айни муддао бўлди. Янги лойиҳамизни қиймати 500 млн. сўмни ташкил этади. Қўшимча яна 10 нафар тенгдошларим ва ҳамқишлоқларимни ишли қилмоқчиман дейди, Каримобод қишлоғида яшовчи тадбиркор Шерзод Эргашев.
Туман ҳокими Ш.Юлдашев туман “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” масъуллари ва бошқа тегишли мутасаддилар билан ҳам суҳбатлашиб, бу борада навбатдаги вазифаларни ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш юзасидан муҳим кўрсатма ва топшириқлар берди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати