Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СЕКТОР ФАОЛИЯТИ МУАММОЛАРГА ЕЧИМ БЎЛИШИ ЛОЗИМ

×

 2021-02-09 00:03:43    83

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.

Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Юлдашев бугунги иш режасидаги тадбирлар доирасида сектор штабида бўлди.

Туман ҳокими секторида 22 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, 68 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шунингдек, 1-сектор ҳудудида 17 та мактаб, 19 та мактабгача таълим ташкилоти, 3 та соғлиқни сақлаш муассасаси ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Сектор штаби аъзолари билан ишчи учрашувида ҳудудда “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”ига киритилган аҳоли вакиллари билан ишлаш, “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

“Маҳаллабай” ишлаш, ҳудудларда хонадонма-хонадон юриб, аҳоли мурожаатларини ўрганиш, ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этишда сектор штабининг самарали фаолияти муҳим эканлиги сектор раҳбари томонидан таъкидланди. 

Аниқ мақсадга йўналтирилган вазифалар тақсимоти асосида белгиланган барча тадбирларни сифатли ҳамда ўз муддатида бажариш юзасидан штаб аъзоларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати