Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАКТАБ ОСТОНАСИДАН БОШЛАНАДИ
2021-02-09 00:02:08 163
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев таълим-тарбия сифатини янада ошириш, ижтимоий соҳа объектларининг ҳолатини ўрганиш мақсадида бугун 26-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди.
Ушбу мактабда 886 нафар ўқувчиларга 65 нафар педагог устозлар таҳсил беришади. Юқори синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилган ва улар тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Мактабга ташриф чоғида туман ҳокими мураббийлар билан суҳбатлашди. Мактаб кутубхонасида бўлди. Директор Ф.Шокировнинг таъкидлашича кутубхона 17 минг китоб фондига эга. Туман ҳокими ўқувчиларнинг мутолаага бўлган иштиёқлари ҳақида қизиқди.
Туман раҳбарининг устозлар билан қурган суҳбатининг асосий мавзуси ўқувчиларнинг келажакда кўплаб муваффақиятларга эришишлари учун мактабдаги вақтларини унумли ўтказиш ва аъло баҳоларга ўқишлари ҳақида бўлди.
Таълим масканида ёш авлоднинг муносиб билим ва тарбия олишлари учун мавжуд шароитлар билан яқиндан танишилди. Синф хоналарининг иситилиши, ҳудуднинг санитар ҳолати ҳам сектор раҳбарининг эътиборида бўлди.
Мактаб томорқаси бўш ер майдонларидан айнан таълим даргоҳининг фойдаси йўлида тўлиқ ва унумли фойдаланиш, шунингдек амалга оширилиши лозим бўлган бошқа бир қатор масалалар юзасидан тегишли масъулларга зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати