Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Шерзод Юлдашев Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди
2021-02-06 18:17:56 132
Бугун 6 феврал куни Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили Абдулла Турсунов, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимига Юлдашев Шерзод Акрамович номзодини тавсия этди.
Ушбу таклиф туман Кенгаши депутатлари томонидан якдиллик билан маъқулланди ва Шерзод Юлдашев туман ҳокими этиб тасдиқланди.
1986 йилда Тошлоқ туманида туғилган Шерзод Юлдашев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати