Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эътироф ва мукофотлар муборак бўлсин!

×

 2021-02-04 15:02:42    56

PDF yuklash
Chop etish


Республика халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вилоятимиздаги бир гуруҳ фидоий устоз ва педагогларнинг шарафли меҳнатлари эътироф этиб, уларни мукофотлади.

Қувонарлиси, ана шундай эътирофга сазовор бўлганлар орасида 2 нафар тумандошимиз ҳам бор.

Жонкуяр устозимиз, Ўзбекистон туманидаги 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдошева “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, айнан шу мактаб-интернатнинг математика фани ўқитувчиси, фаол блогер Исроилжон Тиллабоевга таълим соҳасидаги самарали меҳнатлари ва блогер сифатида ижтимоий тармоқларда таълим тизими ва соҳа фидойиларининг ишларини кенг тарғиб этишдаги фаоллиги учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ташаккурномаси ва ноутбук совға қилинди.

Маҳоратли муаллима Одинахон Йўлдашеванинг соҳа ривожидаги самарали хизматлари, моҳир педагог ва блогер Исроилжон Тиллабоевнинг қувонарли натижалари ҳақида аввал маълум қилган эдик.

Ўзбекистон туман ҳокимлиги муносиб эътироф ва мукофотлар билан азиз устозларимизни самимий муборакбод этади. Фидоий мураббийларимиз ва уларнинг шогирдлари эришган ҳар бир ютуқлари бизга ҳам доимо улкан фахр ва ифтихор бағишлашини яна бир бор мамнуният билан таъкидлаймиз. Уларнинг келгуси келгусидаги фаолиятларида ривож ва муваффақиятлар тилаймиз.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати