Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА ИШСИЗ ЁШЛАРГА ЕР АЖРАТИБ БЕРИЛМОҚДА
2021-02-03 22:14:05 167
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистон туманида самарали тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган қишлоқ хўжалиги учун ер ажратиш орқали ёшларни иш билан таъминлаш борасидаги ташаббусининг ижроси доирасида бугун тумандаги 19 нафар ёшларнинг ҳар бирига “Пахтақайнар” ММТП ҳудудидаги “Мусохон Осиё” фермер хўжалиги дала майдонларидан 20 сотиҳдан экин майдони ажратиб берилди.
Намунавий амалий семинар шаклида ўтказилган тадбирда Республика ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбари Иброхимжон Эргашев, Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, хизмат кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги ташкилотлари вакиллари, ҳудуддаги МФЙ раислари, ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган бу каби ташаббусларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, ёшларга бугун ажратиб берилган ерлардан албатта унумли фойдаланиб, юқори ҳосил ва муносиб даромад олишларини тилашди.
Ҳудди шунингдек, туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ишсиз ёшларга яна ер ажратиб берилиши таъкидланди.
- Вақтинча ишсиз эдим. Мана бугун, деҳқончилик қилишим учун 20 сотих ер ўлчаб беришди. Албатта, деҳқончиликдан хабарим бор, бу ерга сифатли ва серҳосил картошка уруғини экмоқчиман. Юқори ҳосил олиб, оилам даромадини яхшилашга ўз ҳиссамни қўшаман. Бундай эътибор учун, ғамхўрлик учун аввало юртбошимизга ва барча мутасадди раҳбарларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, дейди Катта қайнарлик 24 ёшли Сирожиддин Абдупаттоев.
Шу ернинг ўзида соҳа мутахассислари томонидан ёшларга эртанги экинлар турлари, уларни экиш ва парваришлаш агротехникаси ҳақида батафсил тушунчалар берилди.