Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёшлар билан очиқ мулоқот Нурсух маҳалласида ташкил этилди
2021-02-02 23:49:03 158
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон туманида масъул раҳбарлар иштирокида ёшлар билан учрашувлар ва очиқ мулоқотлар давом этмоқда.
Мазкур учрашувлар ўғил-қизларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини бевосита ўрганиш ва уларнинг ечимини топишга қаратилган.
Бугун Ўзбекистон туман ҳокими Қ.Джураев ва ДХХ туман бўлими раҳбари О.Сиддиқов Нурсухлик ёшлар билан учрашдилар.
Учрашувда ҳудуд ёшларининг фаолияти ва қизиқишлари билан танишиш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш мақсадида тумандаги масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ҳудуд ёшлари турли масалаларда ўзларининг мурожаатлари, таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Маҳалла ёшлари томонидан билдирилган кредит, бандлик, коммунал соҳа, тадбиркорликни ривожлантириш каби 9 та мурожаатларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати