Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида беш юздан ортиқ фуқароларга ID-карталар берилди

×

 2021-02-02 23:47:34    63

PDF yuklash
Chop etish


2021 йилнинг январ ойидан бошлаб юртдошларимиз биометрик кўринишидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжат ўрнига ID карта олишни бошладилар.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065 сонли Фармонига мувофиқ жорий йилнинг илк кунларидан бошлаб Ўзбекистон туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида ҳам фуқароларга ID-карта расмийлаштириш ишлари тўлиқ ташкил этилиб, фуқароларга ID-карталар берилмоқда.

Ушбу жараён билан яқиндан танишиш мақсадида бугун туман ИИБ М ва ФРБ биносига Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддиновлар ташриф буюрди.

Ушбу ташриф давомида сектор раҳбарлари туман ИИБ М ва ФРБда жойлашган фуқаролар кутиш заллари ва хорижга чиқишни ташкиллаштириш хоналари ва ID-карта расмийлаштириш хоналарини кўздан кечириб, фуқароларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Туман ИИБ М ва ФРБ бошлиғи Ўткирбек Шерғозиевнинг маълум қилишича, йил бошидан буён 568 нафар тумандошларимизга янги намунадаги  ID карталар расмийлаштириб берилган.

- Идентификация картасида фуқаронинг биографик маълумотлари, рақамли фотосуратлари, бармоқ излари ва электрон рақамли имзо калитининг сертификати сақланади. Шу билан бирга фуқаронинг миллати тўғрисидаги маълумотлар карта чипига ID карта шаклида, кўрсатилмасдан киритилади. Ушбу ID карталарни фуқароларимизга бир кун ичида тайёрлаб бермоқдамиз, дейди бўлим бошлиғи Ў.Шерғозиев.

Тумандаги 40-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Зулхуморхон Неъматжонова ID карта олиш учун бўлимга кеча мурожаат қилган экан. Бугун эса Зулхуморхон учун эсда қоларли қувончли кун бўлди. Сабаби, у бугун тайёр бўлган ID картасини туман раҳбарлари қўлидан олди.

Сектор раҳбарлари шунингдек, бўлимга ташриф буюрган фуқаролар билан яқиндан суҳбатлашдилар. Тегишли масъулларга мавжуд замонавий моддий-техника базаларидан унумли фойдаланиш ва фуқароларга белгиланган тартибда намунали хизмат кўрсатиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати