Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-01-31 02:41:36 174
30 январь куни Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим ва гуруҳ раҳбарлари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, сиёсий партия ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Топволди Холдоров иштирок этди.
Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев очди ва олиб борди.
Сессияда депутатлар дастлаб Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йилнинг 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, касб ўрганишга иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ҳамда бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 20 январдаги топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида, ҳудудларда хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш ва янгиларини киритиш, бу борада сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.
Мазкур масала юзасидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи – туман ҳокими ўринбосари Махмудахон Камолованинг ҳисоботи тингланди.
Шундан сўнг сессия кун тартибидаги иккинчи – туман сектор раҳбарларининг 2021 йил 1-ярим йиллик иш режаларини тасдиқлаш масаласи муҳокама қилинди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарларининг пандемия даврида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” киритилган камбағал оила аъзоларининг ва битирувчиларнинг, узоқ муддатга хорижга ишлаш учун кетган мигрантларни қайтариш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш мақсадида иш режалари ишлаб чиқилган. Депутатлар сектор раҳбарларининг ушбу иш режаларини бир овоздан тасдиқладилар.
Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги масала – Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мутахассисларини тайинлаш, шунингдек, Кенгаш котибиятининг 2021 йил 1-ярим йиллик давр учун иш режаси ҳамда Кенгаш котибияти мутахассисларининг иш тақсимотини тасдиқлаш ҳақида Кенгаш котибияти мудири Насимбек Эшматов ахборот берди.
Шунингдек сессия ишида кун тартибидаги навбатдаги масала- “Темир дафтар”га киритилган оилалар аъзоларини иш билан таъминлаш, уларни ҳар томонлама моддий қўллаб-қувватлаш натижасида, секторлар томонидан ўрганишлар давомидаги бундай оилаларнинг ўз розилиги билан “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича таклифлари депутатлар томонидан муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги сўнгги масала юзасидан Ўзбекистон тумани ҳудудида 2020 йил 12 ойи давомида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш, жамоат тартибини салқаш аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида туман ИИБ томонидан олиб борилган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Нажмиддиновнинг ахбороти тингланди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Топволди Холдоров сўз олиб, кун тарбидаги масалалар юзасидан ўзининг фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирди.
Сессия иштирокчилари кун тартибида масалалар юзасидан сектор раҳбарлари ва сессияда иштирок этаётган мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилди.
Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати