Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёш курашчилар “Прокурор кубоги”да беллашишди

×

 2021-01-31 02:39:54    54

PDF yuklash
Chop etish


Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг миллий кураш тури бўйича “Туман прокурори кубоги” мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада 13 та вазн тоифасида 100 нафардан ортиқ ёш полвонлар қатнашдилар.

Мусобақанинг финал босқичида Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев, туман прокурори М.Отабоев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ж.Қўчқаровлар иштирок этишди. 

Тадбирда сўз олган сектор раҳбарлари юртимизга ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, спортни, шу жумладан, миллий курашимизни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб ўтишди. Ёшларни бугунги спорт байрами табрикладилар.

Мусобақа якунида вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати