Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 61 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар муаммолари доимий эътиборда

×

 2021-01-26 19:47:46    157

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида барча даражадаги раҳбарлар иштирокида ёшлар билан учрашувлар ва очиқ мулоқотлар мунтазам ташкил этилиб, ўғил-қизларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини бевосита ўрганиш ва уларнинг ечимини топишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Бугун 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддинов ва ДХХ туман бўлими раҳбари О.Сиддиқов Яйпан гузарлик ёшлар билан мулоқот қилди.

Ҳудуд ёшларини тинглаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида учрашувга тумандаги масъул ташкилотлар вакиллари ҳам ташриф буюрдилар.

Очиқ ва самимий руҳда кечган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслар, ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан раҳбарларга тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.

Учрашув давомида 16 нафар ёшлар томонидан тадбиркорлик, чорвачиликни йўлга қўйиш мақсадида кредит ҳамда мавжуд тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ер майдони ажратиш, уй-жой, бандлик, моддий ёрдам каби мазмундаги мурожаат ва таклифлар тингланди.

Шундан, ёшлар мурожаатларининг 4 тасига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилди, 4 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, қолган 8 таси эса белгиланган аниқ муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва масъулларга бириктирилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Учрашувдан сўнг, унда ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар юзасидан сектор раҳбарлари иштирокида жойига чиқиб ўрганилди. 

Ҳудуд ёшларининг тадбиркорлик фаолияти билан танишилиб, мазкур фаолиятларини кенгайтириш йўлида муносиб таклифлар ўртага ташланди ва тегишли чоралар белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати