Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 150 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2021 ЙИЛГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИ КЕНГ МУҲОКАМА ҚИЛИНМОҚДА

×

 2021-01-25 15:00:11    52

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида меҳнат жамоалари, маҳаллалар, ёшлар вакиллари билан учрашувларда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда.

Бугун, 25 январь куни ана шундай тадбирлар Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси меҳнат жамоалари ўртасида ҳамда тумандаги фаол ёшлар вакиллари, маҳалла раисларининг ўринбосарлари иштирокида ўтказилди.

Тадбирларда тарғибот гуруҳи аъзоси, Қўқон Давлат педагогика институти катта ўқитувчиси Муроджон Холматов, Ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши бош мутахассиси Давронбек Мўйдинов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Улуғбек Раззоқов, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Насимбек Эшматов ҳамда жамоатчилик вакиллари, туман фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

2021 йил Давлат дастури лойиҳаси 276 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йилнинг 29 декабр куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида акс этган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалар асосида ишлаб чиқилди.

Мазкур Фармон лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишдан мақсад – жорий йилги Давлат дастурини фуқаролар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда янада такомиллаштиришдан иборат.

Шу мақсадларда жойларда жамоатчилик вакиллари иштирокида турли давра суҳбатлари, баҳс-мунозаралар, очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Тумандаги тарғибот тадбирлари, кутилганидек, юқори савияда, турли соҳа эгалари, ёшлар вакиллари, маҳалла фаолларининг Дастур ва Фармон лойиҳасига билдирилган муносабат ва таклифлари билан қизғин тарзда ўтди.

“2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасини муҳокама қилиш, кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш тадбирлари тумандаги мактабларда, маҳаллаларда ҳамда меҳнат жамоаларида давом этмоқда.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати